«қарор лойиҳаси» тегли мақолалар


Шаҳар кўчаларида кундузи юк машиналар ҳаракатланишини чеклаш таклиф этилмоқда
20 октябр 2023, 17:59

Шаҳар кўчаларида кундузи юк машиналар ҳаракатланишини чеклаш таклиф этилмоқда

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида маҳаллий аҳамиятга эга умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларида оғир юкларни ташувчи автотранспорт воситалари ҳаракатини соат 08:00 дан 22:00 га қадар чеклаш таклиф этилмоқда.

Расмийлар электроскутер ва самокатлар ҳаракатини тартибга солмоқчи. Бу қандай бўлади?
10 октябр 2023, 15:26

Расмийлар электроскутер ва самокатлар ҳаракатини тартибга солмоқчи. Бу қандай бўлади?

ИИВ йўл ҳаракати қоидаларига электросамокат ва скутерлар ҳаракатини тартибга солувчи ўзгартиришларни киритмоқчи. 14 ёшга тўлмаганларга уларни бошқаришни тақиқлаш таклиф қилинмоқда. Уларда пиёдалар йўлакларида 6 км/соат, йўлларда эса 20 км/соат тезликда ҳаракатланиш мумкин бўлади.

Тошкент вилоятида авария ҳолатидаги 23 та «дом» бузилиб, ўрнига янгиси қурилади
7 апрель 2023, 11:30

Тошкент вилоятида авария ҳолатидаги 23 та «дом» бузилиб, ўрнига янгиси қурилади

Тошкент вилоятида авария ҳолатидаги 23 та кўп квартирали уй бузилиб, ўрнига янгиси қурилиши режалаштирилмоқда. Янги уйлар битгунга қадар хонадон эгалари 11 ой туман/шаҳар ҳокимлиги ва ташаббускорлар маблағи ҳисобидан ижарада яшаб туради.

Маҳаллаларда спорт майдончаларини қуриш вазифаси 13-сонли жазони ижро этиш муассасасига берилиши мумкин
25 март 2023, 14:22

Маҳаллаларда спорт майдончаларини қуриш вазифаси 13-сонли жазони ижро этиш муассасасига берилиши мумкин

Спорт инфратузилмаси ривожланмаган маҳаллаларда спорт майдончаларини қуриш вазифаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти 13-сонли жазони ижро этиш муассасасига юклатилиши мумкин. Бу бўйича қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Яшаш жойларидан ташқаридаги йўлларда қоидабузарликни аниқлаш учун дрондан фойдаланилиши мумкин
24 март 2023, 16:43

Яшаш жойларидан ташқаридаги йўлларда қоидабузарликни аниқлаш учун дрондан фойдаланилиши мумкин

Ўзбекистонда аҳоли пунктларидан ташқаридаги йўлларда қоидабузарликлар, қидирувдаги машиналарни аниқлаш учун дрондан фойдаланиш ва уни сақлаш бўйича жаҳон тажрибасини ўрганиш таклиф қилинди. ИИВ ва бошқа қатор ташкилотлар уни ўрганиб, 1 октябргача Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

Давлат хизматига ўтган тадбиркорлар фаолиятини тўхтатиш бўйича тартиб ишлаб чиқилди
7 декабр 2022, 15:34

Давлат хизматига ўтган тадбиркорлар фаолиятини тўхтатиш бўйича тартиб ишлаб чиқилди

Давлат хизматига қабул қилинган тадбиркорлар фаолиятини тўхтатиб туришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда. Бу бўйича Адлия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Ҳоким ёрдамчиларини ОТМга қабул қилиш суҳбат асосида бўлиши мумкин
7 ноябр 2022, 11:30

Ҳоким ёрдамчиларини ОТМга қабул қилиш суҳбат асосида бўлиши мумкин

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ишлаб чиққан Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасига кўра, олий маълумотга эга бўлмаган ҳоким ёрдамчилари суҳбат асосида ОТМга қабул қилиниши мумкин.

Бир қатор товарларни олиб киришдаги миқдорий чекловларни бекор қилиш таклиф этилмоқда
13 сентябрь 2022, 18:49

Бир қатор товарларни олиб киришдаги миқдорий чекловларни бекор қилиш таклиф этилмоқда

Маиший, ошхона ва компьютер ускуналари бўлмаган товарлар учун муддат ва миқдор бўйича божсиз импорт чекловини бекор қилиш таклиф этиляпти (умумий қиймати бўйича эса чекловлар сақланиб қолади). Мақсад — жаҳондаги озиқ-овқат танқислиги шароитида аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга товарлар билан таъминлаш.

Ҳудудлар учун Damas ўрнига 5000 та автобус ва микроавтобус сотиб олиш режалаштирилмоқда — лойиҳа
17 август 2022, 10:06

Ҳудудлар учун Damas ўрнига 5000 та автобус ва микроавтобус сотиб олиш режалаштирилмоқда — лойиҳа

Ҳудудларда жамоат транспорти тизимини ривожлантириш учун Транспорт вазирлиги томонидан 5000 та автобус ва микроавтобус сотиб олиш, 81 та автовокзал қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда Damas микровэнларидан фойдаланишдан воз кечиш таклиф этилмоқда.

1 июлдан электр энергия ва газ нархини «ижтимоий норма» асосида ошириш таклиф этилмоқда
31 май 2022, 15:36 9

1 июлдан электр энергия ва газ нархини «ижтимоий норма» асосида ошириш таклиф этилмоқда

1 июлдан электр энергия ва газ истеъмоли учун нархларни «ижтимоий норма» асосида белгилаш кутилмоқда. Муҳокамага эълон қилинган ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, амалдаги нархлар ошади. Шунингдек, белгиланган нормадан кўпроқ ишлатганлар ҳар бир қўшимча кВт соат электр энергия учун — 2 баравар, ҳар бир қўшимча куб метр газ учун эса — 5 баравар миқдорида тўлов қилади. Нархлар 2024−2025 йиллардан инфляция даражасига индексация қилинади, 2026 йилдан эса эркинлаштирилади.

ОТМга қабул учун давлат буюртмасини камайтириш таклиф этилмоқда
18 май 2022, 10:54

ОТМга қабул учун давлат буюртмасини камайтириш таклиф этилмоқда

2022/2023 ўқув йили учун ОТМларга қабул квоталарини белгилашга оид президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унга кўра, давлат буюртмаси сонини камайтириш таклиф этилмоқда. Хусусан, бакалаврларни тайёрлаш учун 110 278 нафар (2021 йилда — 157 755), магистрларни тайёрлаш учун 11 082 нафар (2021 йилда — 12 900) талабага ўрин ажратиш кўзда тутилмоқда. Молиявий мустақиллик берилган 35 та ОТМ эса тўлов-контракт асосидаги квотани ўзи белгилайди.

ЙПХ ходими суратини унинг рухсатисиз тарқатишни тақиқлаш таклиф этилмоқда
24 март 2022, 15:07 3

ЙПХ ходими суратини унинг рухсатисиз тарқатишни тақиқлаш таклиф этилмоқда

ИИВ ЙПХ ходимининг фото ва видеосини унинг рухсатисиз тарқатишни тақиқлашга оид таклиф назарда тутилган Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини эълон қилди. Жамоатчилик вакиллари эса бунга қарши муносабат билдирди, жумладан, Davletovuz ёзишича, «бу ёпиқликка, орқага ташланган қадам». Нурбек Алимов эса бу билан жамоатчилик назорати йўқолишини таъкидлади. Хушнудбек эса ВМнинг бундай чеклов ўрнатишга ваколати йўқлигини эслатиб ўтди.

Тошкент шаҳридаги автобус бекатлари дизайнини ўзгартириш таклиф этилмоқда
28 феврал 2022, 10:24

Тошкент шаҳридаги автобус бекатлари дизайнини ўзгартириш таклиф этилмоқда

Пойтахт ҳокимининг қарори лойиҳасига кўра, шаҳардаги автобус бекатларини намунавий дизайн асосида қайта қуриш режалаштирилмоқда. Унда ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус пандус, 4G Wi-Fi, электрон табло, кузатув камераси, чиқинди қутиси ва LED экран ўрнатилиши кўзда тутилган. Бекатларни тадбиркорларга вақтинча фойдаланишга бериш кўзда тутилган. Шу каби таклифлар 2020 йилдан бери киритилади.

Хусусий секторга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат берилиши мумкин
17 декабр 2021, 11:50 1

Хусусий секторга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат берилиши мумкин

Монополияга қарши курашиш қўмитаси норасмий валюта операцияларининг олдини олиш учун хусусий валюта шохобчаларининг ишлашига рухсат бериш таклифини илгари сурди.

«Автомобиль тарихи»да транспортда содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳам акс этиши мумкин
6 декабр 2021, 13:55

«Автомобиль тарихи»да транспортда содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳам акс этиши мумкин

«Автомобиль тарихи» бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига оид ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, эндиликда автомобилнинг тарихида нафақат унга тегишли умумий маълумотлар балки, унда содир этилган ҳуқуқбузарлик ва ЙТҲлар, тақиқ мавжуд ёки йўқлиги каби ахборотлар акс этади.

Республика бўйлаб 60 дан ортиқ бозор ва мажмуаларнинг хусусийлаштирилиши кутилмоқда
2 ноябр 2021, 17:21

Республика бўйлаб 60 дан ортиқ бозор ва мажмуаларнинг хусусийлаштирилиши кутилмоқда

Давлат активларини бошқариш агентлиги 60 дан ортиқ бозор ва савдо мажмуаларида давлат улушларини сотиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини эълон қилди. Улар орасида Тошкентдаги Миробод, Фарҳод, Ўрикзор ва Олой деҳқон бозорлари, «Ипподром» ва «Бек тўпи» савдо комплекслари мавжуд. Қарорга кўра, ҳокимлар бошчилигида ҳудудий комиссиялар ташкил этилиб, бозорлардаги давлат улуши ҳокимликларга ўтказилиши кутилмоқда. Иқтисодчи Отабек Бакиров ушбу қарор лойиҳасини танқид қилди.

Апостилни электрон тарзда олиш ва текшириш имконияти яратилади
19 август 2021, 15:02

Апостилни электрон тарзда олиш ва текшириш имконияти яратилади

Апостилни электрон тарзда олиш ва текшириш имкониятини яратишга оид Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, апостиль қўйишнинг ягона тизимини яратиш таклиф этилмоқда. Янги тартиб билан хизматдан онлайн фойдаланиш имконияти яратилади, ортиқча вақт ва маблағ тежалади. Қолаверса, апостилнинг ҳақиқийлигини онлайн текшириб олиш мумкин бўлади.

Йўлларга сарфланаётган маблағлар устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш таклиф этилмоқда
12 август 2021, 13:23

Йўлларга сарфланаётган маблағлар устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш таклиф этилмоқда

Адлия вазирлиги автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш борасидаги барча маълумотлар жойлаштириладиган очиқ платформани ишга туширишни таклиф қилди. Унинг ёрдамида йўл инфратузилмасига йўналтирилган маблағларнинг сарфланишини назорат қилиш ва йўллардаги носозликлар ҳақида хабар бериш мумкин бўлади.

Электр энергиясини фақат олдиндан тўлов асосида етказиб бериш таклиф этилди
24 ноябр 2020, 12:39

Электр энергиясини фақат олдиндан тўлов асосида етказиб бериш таклиф этилди

2021 йилдан барча электр энергияси истеъмолчиларига электр энергиясини етказиб бериш фақат олдиндан тўлов асосида амалга оширилиши таклиф этилмоқда. Тўловни амалга оширмаган истеъмолчиларга нисбатан электр тармоқларидан тўлиқ узиш чораси кўрилиши мумкин.

Мардикорлар учун Кунлик меҳнат марказлари ташкил этилиши мумкин
28 октябр 2020, 14:55

Мардикорлар учун Кунлик меҳнат марказлари ташкил этилиши мумкин

Кунлик меҳнат марказларини ташкил этиш бўйича қарор лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Ушбу марказларда бир марталик ишга ёлланувчиларга меҳнат қуроллари ва махсус кийимлар берилади, уларнинг манфаати ҳимоя қилинади ва иш топишда кўмаклашилади. Ишчи ва иш берувчининг онлайн мулоқоти учун «Mening ishim» буюртмалар биржасини яратилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг